MAGISTRATURA QABULI BO’YICHA E’LONLAR

⚠️ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!

❗️Хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ўқиш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!

👉Хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (олган) талабаларнинг 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришга амалдаги тартибларга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ:

🔹давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

🔹масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга.

🔹хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисдаги тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) Ўзбекистон олий таълим муассасаси почта манзилига йўлланмаса;

🔹шу билан бирга, хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган норасмий фирмалар, фуқаролар ва бошқа шу каби фирибгарларга ишониб қолмаслик тавсия этилади. Зеро, шу тоифадаги шахслар талабаликка қабул қилиш ёки ўқишни кўчириш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

🔹Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича янгиликлар ва тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) ҳамда телеграм канали (@eduuz) орқали танишиб боришингиз мумкин.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорига мувофиқ «2019/2020 ўқув йилидан бошлаб: олий таълим муассасалари магистратурасига ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ олий таълим муассасаларининг мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланадиган магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича ҚЎШИМЧА ҚАБУЛ параметрлари асосида амалга оширилади.».

⚠️Юқоридаги иқтибосни соддароқ тушунтирамиз.

✅Бакалавриатга қўшимча қабул борми?
Бор. Фақат, тўлов-контракт миқдори тўпланган баллга кўра табақалаштирилган даражада («допконтракт», «суперконтракт») ҳисобланади. Масалан: базавий контрактга нисбатан 1,5 баробар, 2 баробар, …., 10 баробар ва ҳоказо.

✅Магистратурага қўшимча қабул борми?
Бор. Тўлови – оддий, базавий контракт миқдорида. Ҳеч қандай оширилган миқдор йўқ.

Олий таълим бўйича фойдали маълумотлар ва тавсияларни биздан олинг.
t.me/otm_info

Savol: Diplom ilovani hajmi .pdf formatda 5 megabayt. Dasturda 2 megabayt yuklash deyilgan. Diplom ilova hajmini qanday qisqartirsam bo’ladi.

Javob: Diplom ilova hajmini  ushbu havola orqali kichraytirishingiz mumkin.