Ректор табриги

Бугунги кун ҳаммамизнинг қалбимизда узоқ сақланиб қоладиган кундир. Сиз билан биргаликда юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда билимлар кунига бағишланган байрамни нишонламоқдамиз. Сизларни ушбу қутлуғ кун билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Сафимизга абитуриентликдан қўшилган 1-курс талабаларининг институтдаги илк кунлари, биринчи қадамлари қутлуғ бўлсин!

Ушбу ўқув йили қабулида кириш имтиҳонларнинг максимал даражада шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Қабул квоталари ўтган ўқув йилига нисбатан оширилди. Иқтисодиёт тармоқлари талабидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари очилди.

Янги ўқув йилига тайёргарлик кўришда институтимизда эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Жумладан, институт ўқув биносининг бир қисми реконструкция қилиниб, энг замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланди. Институт ҳудудидаги спорт иншоотлари ҳам замонавий кўринишга келтирилди. Ўқув ва илмий лабораториялар базаси такомиллаштирилди, янги инновацион ускуналар, илғор жаҳон тажрибаси асосида яратилган услубий ишланмалар талабалар билимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу улуғ айём давлатимиз мустақиллиги байрами билан бирга нишонланишида албатта рамзий маъно бор. Юртимизда ҳар йили мустакиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш гўзал анъанага айланди. Бу йил мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган.

Истиқлол нашидаси юртимизга тинчлик-хотиржамлик берди, ёшларнинг илм олишлари, ўз қобилиятларини янада такомиллаштириш учун янада кенг имкониятлар эшигини очди. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тасарруфида бўлган институтимизда талабаларнинг сифатли билим олишлари учун барча имкониятлар мавжуд. Битирувчилар мутахассисликлари бўйича тўлиқ иш билан таъминланади. Мамлакатимизнинг энг илғор соҳаси – темир йўл тизимида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларида битирувчиларимизнинг муносиб ўрни борлигидан фахрланамиз ва Сиз азиз ёшлар ушбу хайрли ишларни келгусида кўтаринки руҳда давом эттиришингизга ишонамиз.

Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларига баркамол авлодни тарбиялашдек сермашаққат ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Талабаларга эса, билим чўққиларини эгаллаб, комил инсон ва етук мутахассис бўлиб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига тилакдошман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Жумладан, бутун инсониятни ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм каби бало-қазоларни бартараф этишда фақат уларнинг оқибатларига қарши курашиш билан чекланмасдан, биринчи навбатда бу таҳдидларни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш, ёшларни эзгу инсоний идеаллар руҳида камол топтириш энг асосий вазифага айланмоқда.

Айнан ана шундай ёндашув Ўзбекистон томонидан нуфузли халқаро саммитларда, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган 72-сессиясида алоҳида таъкидлангани сизларга яхши маълум, албатта.

Бу борада биз илгари сураётган “Жаҳолат ва зўравонликка қарши маърифат билан курашамиз”деган ғоя ва ташаббус халқаро майдонда катта эътибор ва қизиқиш уйғотмоқда ҳамда қўллаб-қувватланмоқда.

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар  ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обру-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётгани алоҳида қайд этиш лозим.

Инсон қадр-қимматини улуғлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳуқуқий ислоҳотлар, юртимизда ўзгаришларни тарғиб қилиш, инновацион фаолиятни йўлга қўйиш, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, ёшларимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал қилиш айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ.

Сиз, азизларнинг ана шу эзгу мақсадларга эришиш, жонажон Ватанимизни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаш учун биз бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга тайёрмиз.

Ушбу ўқув йили қабулида кириш имтиҳонларнинг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, тест натижаларини тезкор эълон қилишнинг замонавий механизмларини амалда ижро этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Қабул квоталари ўтган ўқув йилига нисбатан 20 фоизга оширилди. Иқтисодиёт тармоқлари талабидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари, сиртқи ва махсус ситрқи таълим шакллари очилди.

Зиёлиларнинг илғор вакиллари бўлган ҳурматли устоз ва мураббийлар мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар, деб ишонч билдирамиз.