“Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти стипендияси ва унинг тайинланиши тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
- “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти (“ЎТЙ” АЖ) стипендияси ТТЙМИ бакалавриат босқичининг сўнги икки курсида таҳсил олаётган талабаларга тайинланади.
- «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ номидаги стипендияси институт бакалавриат йўналишида (ҳар бир йўналишдан биттадан) таҳси олаётган талабаларга факультетлар тавсиясига кўра тайинланади.
- Кейинги ўқув йили учун «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендиялари сони “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқармаси томонидан ТТЙМИ тақдимига биноан жорий ўқув йили охирида аниқланади.
- «Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендияси тайинланиши учун қуйидаги мезонлар бажарилиши талаб этилади:
– ҳар бир ўқув фани ва жараёни шакли бўйича 86 дан 100% гача рейтингга эга бўлиш;
– наъмунавий хулқи;
– илмий ишлар ва жамоатчилик ишида иштирок этиш.
- Номзодлар ўқув йили якуний назорати натижаларидан сўнг муҳокама қилинади.
- Ушбу стипендия тайинланишига номзодлар Тошкент темир йўл муҳандислари институти Кенгаши томонидан тавсия этилиб, «Ўзбекистон темир йўллари” АЖга тақдим этилади.
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендиясига лойиқ деб топилган талабаларга ТТЙМИ Кенгаши йиғилишида тантанали равишда ““Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендияси соҳиби” гувоҳномалари топширилади.
- “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендияси 1-сентабрдан бошлаб бир йил муддатга берилади.
- Стипендияни янги муддатга такроран ҳудди шу тартибда тайинланади.
- Талаба, номли стипендия соҳиби талабларига жавоб бермай қолганда, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг буйруғи, институт Кенгаши қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ стипендиясини олишдан маҳрум қилинади.