Магистратура керакли ҳужжатлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
20 июндаги  393-сон қарорига мувофиқ “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига топшириладиган ҳужжатлар руйхати келтирилган.

Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 086-У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
  • Паспорт нусхаси 2 дона
  • 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси (мавжуд бўлган ҳолда).
  • Йиғма жилд (скоросшиватель) 1 та
  • Конверт 1 та(диплом сиғадиган)
  • Ҳарбий гувоҳнома нусхаси

Деканатга қуйидаги ҳужжатларни олиб келиш тавсия этилади

  • Паспорт нусхаси 2 дона;
  • 3 x 4 ҳажмдаги 8 дона рангли фотосурат;
  • Маълумотнома (электрон ва чоп этилган шаклда)