«SAN industrial company» корхонаси билан учрашув

Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Б. Раджабов ва Эрон Ислом Республикасининг тўқимачилик йўналишида фаолият юритувчи «SAN industrial company» корхонаси раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда инвесторлар билан Мирзо Улуғбек туманида тўқимачилик жиҳозлари ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилиш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга келишиб олинди.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлат Республика тўқимачилик саноати учун муҳим бўлиб, экспорт қилиб олиб келинадиган жиҳозларнинг ўрнини босади.

«SAN industrial company» корхонаси билан учрашув.

Credits: telegram @mininnovation and https://t.me/nazokat_abdukunduzova