Ромитан инновацион ҳудуди: инновациялар ривожланмоқда

Ромитан инновацион ҳудудида “Soil bio lab” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган “Тупроқниниг физик-кимёвий таркибини таҳлил қилиш” инновацион лаборатория лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 802,0 млн.сўмга молиялаштирилган. Лойиҳа доирасида 5 та ишчи ўрни яратилган.

Мазкур туманда Бухоро агро эркин иқтисодий ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари учун хизмат кўрсатувчи махсус лаборатория иш фаолиятини бошлади. Эндиликда иссиқхона хўжаликлари, пахтачилик-ғаллачилик, боғдорчилик ҳамда узумчилик хўжаликлари учун замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги методлар билан бирга тупроқнинг физик-кимёвий таркиби, жумладан азот, фосфор, калий ва оғир металларга бойлигини ҳамда аниқ турдаги микроэлементларга бойлигини аниқлаш бўйича хизматлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда инновацион лаборатория 37 турдаги таҳлилларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган лаборатория жиҳозлари билан жиҳозланган ҳамда малакали мутахассислар иш фаолиятини олиб бормоқда.

Credits: telegram @mininnovation and https://t.me/nazokat_abdukunduzova