Россия Федерацияси олий таълим муассасаларига ўқишга танлов бошланмоқда!

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2018 йил  7 майдаги  “Хорижий олий таълим муассасаларга номзодларни танлаш учун комиссия ташкил этиш тўғрисида”ги 850-НЗ-сон буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида ўқиш истаги бор “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчи ўқувчилари, ёш темирйўлчилар, шунингдек темирйўлчиларнинг фарзандларидан Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг “Халқаро алоқалар” бўлимига 2018 йилнинг 25 майидан 9 июнига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

  1. Паспорт нусҳаси;
  2. Диплом асли ёки нусҳаси;
  3. Ўзбек ва рус тилида маълумотнома;
  4. 3х4см ўлчамда6 дона фотосурат (оқ фонда, электрон ва печатланган ҳолда);
  5. Кафолат хати;
  6. Тиббий маълумотнома (0-86У ва ВИЧ рус тилида)

Керакли ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг намуналарини ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Маълумот учун ТТЙМИ “Халқаро алоқалар” бўлими тел.: 45-417;       299-04-17

e-mail: tashiit-oms@yandex.com