Muhandislik kommunikatsiyalari va tizimlari

“Сув таъминоти ва канализация” кафедраси институтнинг икки кафедралар қўшилиш ҳисобига ташкил топган. “Сув таъминоти” кафедраси 1936 йил т.ф.н. доцент С.В.Новокрещёнов томонидан ташкил топган, улар кафедрани 1942 йилга қадар бошқариб келганлар. Кейинги икки йил давомида кафедра билан Россия Федерацияси илм ва техника сохасида хизмат кўрсатган арбоб т.ф.д., проффессор А.А.Сурин бошқариб келган, 1944 йилдан 1955 йилга қадар хар хил йилларда В.В.Рапопорт, Қозоғистон ССР Фан Академиясинининг академиги т.ф.д., проффесор В.П.Захаров, доц. П.Н.Румянцев бошқарганлар. 17 йил мобайнида “Гидравлика ва сув таъминоти” кафедраси билан т.ф.н., доц. Р.М. Мукурдумов (1955-1972 йй.), т.ф.н., доц. Ю.А. Реш (1972-1981 йй.), т.ф.н., доц. А.Г. Кашин (1981-1982 йй.), т.ф.д., проф. Ким Лин Зу (1983-1987 йй.), к.ф.д., проф. У.А. Азизов (1988 йилдан) бошқариб келганлар. 1998 йилдан 2010 йилга қадар “Сув таъминоти ва канализация” кафедраси билан т.ф.д., проф. Ризаев А.Н., 2010-2011 йилларда т.ф.н., доц. Охременко И.М бошқариб келганлар. Бугунги кунда “Муҳандислик коммуникациялар ва тизимлар” кафедрасининг кафедра мудири бўлиб т.ф.н. Мусаев О.М бошқариб келяпти. Замонавий “Муҳандислик коммуникациялар ва тизимлар” синов ускуналари, компъютер техникалари, мультимедияли аудиториялар, лабораториялар билан жихозланган. Кафедрада юқори квалификацион илмий-педагогик кадрлар таёрлови муваффақиятли ўтмоқда. Кафедра қошида 2006 йили 05.23.04-“Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини муҳофаза қилишни қурилиш тизимлари” мутахассислиги бўйича 3 аспирант Шамансуров С.С., Бабаев А.Р., Туляганов И.Р. лар таҳсил олганлар. Шамансуров С.С. аспирантурани 2009 йили муваффақиятли тугатганидан кейин кафедрага қабул қилинган. Ўзаро ҳамкорлик шартномаларига кўра кафедрани 2 битирувчиси Эргашев Ш.Ш., Мусаев О.М. аспирантурани Санкт-Петербург Давлат Темир йўл Университетида ўқишни давом эттиришди ва кандидат диссертациясини ҳимоясидан кейин 2011 йили Эргашев Ш.Ш. кафедрага ассистент сифатида, Мусаев О.М. эса кафедра мудири лавозимига қабул қилинди.

“Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлар” кафедрасининг мутахассисларни битириб чиқарувчи мутухассисликлар ва йўналишлар.

“Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлар” кафедраси бакалавр босқич бўйича 5340400 “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари) йўналиши ва 5А340401- “Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш” мутахассислиги бўйича талабаларни таёрлайди.

Кафедрада профессор-ўқитувчи таркиби билан бакалавриат босқичида 16 та фан ва магистратура 6 та фанлар бўйича дарслар ўтказилади.

 

Кафедранинг Илмий-педагогик фаолияти, илмий ва илмий-услубий ишлари

Ўзбекистон Республикаси мустақилликга эришган вақтидан кадрлар таёрлаш Миллий дастурини ва “Таълим тўғрисида” қонунини амалга ошириш мақсадида кафедранинг профессор-ўқитувчилар томонидан бакалавриат босқичи “Муҳандислик коммуникациялар қурилиши ва монтажи (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари)” ва магистратура бўлими босқичи “Сув таъминоти, канализация, сув ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш” йўналиш (мутахассислик)ларнинг янги стандартларга асосланган меъёрий-инстуктив хужжатлар билан ўқув жараёнини таъминлаш учун бир қанча ишлар бажарилган, бакалавриат ва магистратура босқич йўналишлар фанлари учун замонавий намунавий ва ўқув дастурлари тайёрланган. Ўқув жараёнлари самарасани таъминлаш учун “Муҳандислик коммуникациялари ва монтажи” кафедраси гидравлик лаборатория, кимёвий лабораториялар ва замонавий дастурларига эга маҳсус компъютер синфи билан жиҳозланган. Кафедранинг профессор-ўқитувчилар томонидан 7 электрон ўқув-таълим ресурслар, 6 ўқув қўлланмалар, 40 дан ортиқ услубий қўлланмалар таёрланган. Машғулотлар ва дарслар дастуравий комплекслар билан қўлланиб, янги педагогик технологияларга асосланган, булар шу каби фанлардан виртуал лабораториялар: “Суюқлик ва газ механикаси”, “Насослар ва насос станциялар”, “Гидравлика ва гидро-, пневмоюритмалар” ва амалий машғулотлар, махсус фанлардан курс лойихалар, битирув квалификацион ишларни бажариш мақсадида ҳисобий дастурлар ёрдамида амалга оширилади.

Кафедранинг ҳалқаро алоқалари

Кафедранинг профессор-ўқитучилари Россия Федерацияси Санкт-Петербург шахрида ҳалқаро конференцияларда ва илмий журналларда сув таъминоти, канализация, гидравлика ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида янги тадқиқотлар ишлари билан иштирок этишганлар.

Санкт-Петербург Давлат Темир йўл университетида Мусаев О.М ўзининг техника фанлар номзодликга диссертацияларини ёқлаган.

Ишлаб чиқариш билан кафедранинг алоқалари.

Кафедранинг энг илғор фаолиятларидан бири, бу иқтидорили талабалар билан ишлар. Кафедрада “Қизиқарли кимё” каби илмий талабалик тўгараклар, ўз фаолиятини юритади. Кафедрада институт, республика миқъёсида олимпиадада иштирок этиш учун, кимё фани бўйича Тошкент, Джизак шахриларда, гидравлика фани бўйича Тошкент, Андижон шахриларда, сув таъминоти ва канализация фанлари бўйича Тошкент, Самарқанд шахриларда, ҳамда ҳорижий давлатларда ҳалқаро олимпиадаларда ва илмий конференцияларда иштирок этиш учун фаол тайёрлов ишлари олиб борилмоқда.

“Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлари” кафедраси Давлат унитар корхона “СУВСОЗ” трести биргалигида мунтазам равишда иш олиб борилади. Ҳамкорлик натижасида мазкур трест қошида кафедранинг филиали ва лабораторияларда илмий-тадқикот базаси ташкилаштирилди. Ишлаб чиқаришда ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида кафедра бир қатор лаборатория ишларини, амалий машғулотларни, ўқув-танишув амалиёти, ишлаб чиқариш амалиёти ва ўқув йили тугаш арафасида магистрлик диссертациясини бевосита “СУВСОЗ” трестида ҳимоя қилиш ташкилаштирилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги умумий ва ноорганик кимё илмий-тадқиқот институти, “ТошСувГео” унитар корхонаси, “Ўзкоммунҳизмат” лойиҳа институти, “Боштранслойиҳа” АЖ, “Ўзшахарсозлик ЛИТИ” ДУК билан бирга “Муҳандислик коммуникациялари ва тизимлари” кафедраси алоқада бўлиб ҳамкорлик қилади.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилар ходимлари қуйидаги йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боради: “Саноатдан чиқиндилар асосида композицион материаллар олиш”, “Тошғузар-Бойсун-Қумқурғон ва Учқудуқ-Мескен йўналишлари бўйича ташувчи сув таъминоти бартараф этиш”, “Сувни магнит комплекс тайёрлаш”, “Темир йўл транспортининг юқори концентрацияли оқова сувлар таркибидаги нефт- ва моймаҳсулотларини, такроран фойдаланиш учун, қайта тиклаш”. Кафедра профессор-ўқитувчи ходимларнинг бажарган илмий-тадқиқот ишларнинг натижалари институтнинг (ТошТЙМИ ахбаротномаси), республиканинг (Узбек кимёвий журнали, экология ахбаротномаси) ва ҳалқаро конференциялар ва илмий журналларда (Сув таъминоти, канализация, гидравлика, сувларни муҳофаза қилиш соҳасида янги тадқиқотлар, Санкт-Петербург ш.) чоп этилади. 2008 йилдан бошлаб кафедранинг ходимлари ҳар йили бўлиб ўтадиган Иновацион ғоялар ва лойихалар ярмаркасининг доимий иштирокчисига айланди.