Informatika va kompyuter grafikasi

“Информатика ва компьютер графикаси” кафедраси 2005 йил 25  июлда ташкил қилинган. Кафедра ташкил қилинган кундан бошлаб уни физика- математика фанлари доктори, профессор Шодиметов Холматвой  Маҳкамбоевич бошқариб келмоқда. 

Шодиметов.Х.М институт Илмий Кенгашининг, М.Улуғбек номидаги Миллий университетдаги 01.01.07. ”Ҳисоблаш математикаси “ мутахассислиги бўйича Махсус кенгаш аъзоси. Москва, Санкт – Петербург, Новосибирск, Красноярск, Уфа, Улан-Уде шаҳарларида ташкил қилинган халқаро мактабларнинг ишларида кўп марта иштирок этган. У “Кубатур формулалар ва аралаш масалалар” бўйича халқаро мактаб – семинар ташкилий қўмитасининг доимий аъзоси.

Х.М. Шодиметовнинг халқаро алоқалари ҳозирги пайтда янада фаоллашган. У Сербия Фанлар академиясининг академиги Г.В. Миланович, Новосибирскдаги Л.Н. Соболев номидаги Математика институти профессор В.Л. Васкевич, Россия Фанлар академияси “Ҳисоблаш маркази математика институти” профессори М.Д. Рамазонов, Краноярск Технология институти профессори М.В. Носковлар билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб боради. Уларнинг ҳисоблаш математикасининг замонавий муаммоларини ечишга қаратилган биргаликдаги илмий мақолалари Россия, Сербия, Голландия, АҚШ математика журналларида чоп этилади.

Шодиметов Х.М. бир неча марта Республика ва шаҳар мактаб математика олимпиадаларини бошқарган. Ҳар ҳафта Ўз ФА математика институтида ўтказиладиган “Ҳисоблаш математикаси ва сонлар назариясининг замонавий муаммолари” Республика илмий семинарининг раҳбари. Математика институти Илмий Советининг аъзоси ва шу институт “Ҳисоблаш методлари” лабораторияси мудири. 

Кафедра мудири сифатида кафедранинг ўқув, моддий-техник ва лаборатория базаларини мустаҳкамлаш учун куч ғайратини аямайди.Ўқув жараёнида ўқитишнинг замонавий услублари ва компьютер графикасини қўллашга катта эътиборини қаратади. Ҳозирги вақтда саккизта аудитория компьютер лабораториясига алмаштирилган, учта мульти-медиа хонаси мавжуд.

Ўқув жараёнинг асосини “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Дискрет математика. Сонли усуллар ва дастурлаш”, “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси ”  фанлари ташкил қилади. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари катта ўқув-услубий ишларни амалга оширадилар. Кафедрада 8 та компьютер синфлари ва мультимедиа хонаси мавжуд. Юқорида санаб ўтилган фанлар бўйича институтнинг барча факультетларига маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари ўтказилади. Лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш учун кафедрада услубий кўрсатмалар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари ва электрон дарсликлар етарли миқдорда мавжуд. Кафедранинг профессор-ўқитувчилар жамоаси “Ҳисоблаш математикаси ва информатика”, “Чизма геометрия ва компьютер графикаси” йўналишлари бўйича катта илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар.

Кафедра ташкил топгандан бери кафедра аъзолари режа асосида малака ошириш курсларини ўтаб келадилар. Келажакда кафедрада бутунлай анъанавий ўқитиш методларидан янги ўқитиш методларига ўтиш режалаштирилган. 

“Информатика ва компьютер графикаси” кафедрасида ўқитиладиган таълим йўналишлари

1. “Информатика ва компьютер графикаси” да “Информатика ва ахборот технологиялари” фани қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўқитилади:

5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўл бинолари)

5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар)

5340400 – Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари)

5340600 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (темир йўллар)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (электр транспорти)

5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (темир йўл транспортида)

5310200 – Электр энергетика (темир йўл транспорти)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (локомотивлар)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (вагонлар)

5620100 – Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (темир йўл транспорти).

5610600 –  Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (темир йўл транспорти).

5111000 – Касб таълими 

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (темир йўл транспорти). 

5230100 – Иқтисодиёт (темир йўл транспорти)

5230200 – Менежмент (темир йўл транспорти)

5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (темир йўл транспорти)

2. “Информатика ва компьютер графикаси” да “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси”   фани қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўқитилади:

5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўл бинолари)

5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар)

5340400 – Муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи (темир йўл транспортида сув таъминоти ва канализация тизимлари)

5340600 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (темир йўллар)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (электр транспорти)

5310700 – Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (темир йўл транспортида)

5310200 – Электр энергетика (темир йўл транспорти)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (локомотивлар)

5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (вагонлар)

5620100 – Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (темир йўл транспорти).

5610600 –  Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (темир йўл транспорти).

5111000 – Касб таълими 

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (темир йўл транспорти). 

3. “Информатика ва компьютер графикаси” да “Дискрет математика. Сонли усуллар ва дастурлаш”  фани қуйидаги таълим йўналишлари бўйича ўқитилади:

5350100- Телекоммуникация