Transport logistikasi va servis

“Юк ва тижорат ишларини ташкил этиш” кафедраси 1942 йили ташкил этилган. Кафедра 1942 йилгача 1931 йилда ташкил этилган “Поездлар харакатини ташкил этиш” кафедраси таркибида бўлган. Кафедра мудирлари лавозимида  т.ф.номзодлари, доцентлар М.Д. Гордон (1942-1966й.), С.М. Джумабаев (1966-1974й.), Р.Х. Рахмонбердиев (1974-1984й.), Э.Т. Тўйчиев (1984-1998й.) ишлаганлар.

“Темир йўл станциялари ва узеллари” кафедраси хам 1942 йили ташкил этилган бўлиб 1942 йилгача 1931 йилда ташкил этилган  “Поездлар харакатини ташкил этиш” кафедраси таркибида бўлган. Кафедра мудирлари лавозимида т.ф.д., проф. С.П. Бузанов (1942-1946й.), т.ф.н., доц. Ш.Х. Ходжаев (1946-1961й.), т.ф.н., доц. У.Т. Туляганов (1962-1972й.), т.ф.н., доц. С.М. Мацкель (1973-1983й.), т.ф.н. доц. А.Ш. Шорустамов (1983-1984й.) т.ф.д. проф. И.И. Ибрагимов (1984-1997й.)лар ишлаган.

1997 йили “Юк ва тижорат ишларини ташкил этиш” ва “Темир йўл станциялари ва узеллари” кафедралари бирлаштирилиб “Юк тижорат ишлари технологияси ва станциялар” кафедраси деб номланди. Кафедра мудири лавозимига т.ф.н. доц. Э.Т. Тўйчиев (1997-1998й.), т.ф.н. доц. А.Ш. Шорустамов (1999-2000й.), Р.Я. Абдуллаев (2001-2012 й.) лар ишладилар. 2013 йилдан хозирги вақтда т.ф.н., доц. Н.Я. махкамов кафедра мудири лавозимида ишлади. Кафедра ўқитувчилари қуйидаги бакалавр таълим йўналишлари бўйича маъруза дарслари, амалий ва лаборатория машғулотларини олиб борадилар:

5610600 – Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (темир йўл транспорти);

5620100 – Ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (темир йўл транспорти);

5521200 – “Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш”

5340600 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (темир йўл транспортида).

Шу қаторда институтнинг барча бакалавр йўналшларида “Темир йўллар умумий курси” ўқитилади.

5А620101 – Ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (темир йўл транспорти) магистратура мутахассислиги бўйича асосий фанлардан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади.