Elektr transporti

Кафедра 1999 йил 1 сентябрда «Электрли машиналар ва электродастгохлар», «Электротаъминот ва микропроцессорли бошқарув» ва «Локомотивлар» кафедралари асосида ҳамда “Электр ҳаракат таркиби”, “Шаҳар электр транспорти” каби мутахассислик фанлари ва “Электротехника”, “Электротехниканинг назарий асослари”, “Электрли ўлчаш” каби умумий техник фанларни қўшиб юбориш йўли билан ташкил этилган. Унинг мудирлари профессор Н.М.Усмонходжаев ва проф. Г.А.Хромовалар бўлишган. Г.А.Хромова кафедрани ҳозирги вақтда ҳам бошқаряпти.

Кафедра “Электротехника, электромеханика ва электротехнология” ва “Ер усти транспорт воситалари” йўналишлари бўйича бакалаврларни, “Электртранспорти” ва “Локомотивлар(электровозлар)” мутахассислиги бўйича магистрларни тайёрлайди.

Кафедраларга бўлган кескин эхтиёжни ва “ЎТЙ” АЖ нинг тавсиясига кўра “Электр ҳаракат таркиби” 2004-2005 ўқув йилидан “Рельсли транспортнинг электр ҳаракат таркиби” таълим йўналишларининг мутахассисларни тайёрлаш янгича кўриниш олди.

Профессор-ўқитувчилар коллективи Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург темир йўл иститути, Қозоғистон ва Қирғизистон қурилиш Академияларининг “Локомотивлар”, “Вагонлар”, “Электровозлар” ва “Материал ва конструкцияларнинг мустаҳкамлиги” кафедралари билан мустаҳкам илмий алоқалар йўлга қўйилган.

Кафедра ўқитувчилари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа МДҲ давлатларида ўтказиладиган Халқаро илмий-назарий конференцияларда фаол иштирок этишади.

Кафедра ТошТЙМИда ТАЙИ билан ташкиллаштириб ўтказилган “Ер усти транспорт тизимлари” муаммолари бўйича ёш олимларнинг 6-Республика илмий-назарий конференциясининг ташкилотчиси ҳисобланади. Ушбу анжуманда 5та ОТМ (ТошТЙМИ, ТАЙИ, ҚозАТиК, Енгил саноат институти ва ЎРФА ИМ ва СС)ларидан ёш олимлар иштирок этишди.

2004 йил октябрда “Электр транспорти” кафедраси “Машиналарни конструкциялаш асослари” кафедраси билан ҳамкорликда “Ер усти транспорт тизимларининг долзарб муаммолари” мавзусидаги ҳалқаро анжуманни ташкил қилди ва уни ТошТЙМИда ўтказди. Анжуманда профессорлар Г.А.Хромова ва Н.М.Усмонходжаев, кафедра аъзолари, изланувчилар ва магистрлар маърузалар билан иштирок этишди. Анжуман иши якунида иштирокчилар транспорт тизимлари ривожланишининг янги йўналишлари ҳақида улкан маълумот олишди. Анжуманнинг долзарблигини инобатга олган ҳолда унинг иштирокчилари уни 2 йилда 1 маротаба ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида резолюция қабул қилинди.

Кафедрада катта ҳажмдаги илмий-тадқиқот иши амалга оширилмоқда. Шу жумладан, “ЎТЙ” АЖнинг буюртмасига кўра “ВЛ-60к электровозларининг фойдали ишлатиш муддатини чўзиш орқали капитал таъмирлаш модернизацияси техник ечимларини илмий асослаш” хўжалик шартномаси амалга оширолмоқда. Ундан ташқари, МДҲ давлатларининг ТЙ кенгашига мувофиқ 2006 йили НИОКР режасига киритилган “Мукаммалашган конструкцияли локомотивлар тортув электродвигатели тебранишларининг умумлашган динамик модели ишланмаси” номли ҳалқаро лойиҳа устида ҳам ишланмоқда.

ЎР ВМ қошидаги Илмий-техник ривожланиш бўйича Мувофиқлаштирилган Кенгаш қошидаги Фан ва технология марказининг қуйидаги 2 гранти ажратилган: ”Муҳитлашган конструкциядаги транспорт воситалари демпферларининг динамик мустаҳкамлигини ҳисоблаш усуллари ишланмаси” ва “Транспорт воситаларининг тутиб турувчи рамасининг динамик мустаҳкамлигини фойдали ишлатиш муддатини чўзиш ва динамик сифатларини яхшилаш мақсадидаги ҳисоб усулларининг ишланмаси”.

Ишлаб чиқариш мажмуавий базаси АОО ”ЭлТранс” томонидан жиҳозланиб, у кафедра ва ТошТРЗнинг филиалидир. Илмий тадқиқот ва илмий машқлар мақсадида АОО “РемЭлТранс” ва ТошТРЗ корхоналарининг ускуна ва тажриба майдонлари ишлатилинади. 

 “ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ” КАФЕДРАСИДА ЎҚИТИЛАДИГАН  ЙЎНАЛИШЛАР

  1. 5310700 - Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (Темир йўл транспорти)
  2. 5310600 – Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (Электр транспорти) 

Магистратура мутахассислиги  5А310704 – Электр техник мажмуалар ва тизимлар.