Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки Жанубий Кореянинг «INTERLAB“ ҳамда ”YOUNG IN BIOGEN» компаниялари ўртасида қиймати 5 млн. АҚШ доллари миқдордаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шартномага кўра, Ўзбекистон ҳудудида нефть-газ, тўқимачилик, кимё, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида қўллаш имкониятини берадиган илмий лаборатория ташкил этилиши кўзда тутилган.

Credits: telegram @mininnovation and https://t.me/nazokat_abdukunduzova