ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА КАМИДА 5 ЙИЛ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тошкент давлат транспорт университетига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат қуйидаги график асосида ташкил этилади.
👉👉👉maxsus_sirtqi сухбат графиги  👈👈👈!!!

Талабгорлар 2020 йил 3 октябрга қадар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (сканер қилиб) платформага жойлаштиришлари зарур:
https://forms.gle/qNCLwN8zrRpx71cv5

-фуқаролик паспорти ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
-Тавсиянома;
-Кафолат хати;
– умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
-3,5х4,5 фото (12 та олиб келинади) ;
-меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси;

Қуйида келтирилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан берилган тавсияномага эга талабгорлар график асосида белгиланган манзилга паспорт ва юқоридаги тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари билан (папка-скоросшиватель ва А5форматидаги конвертга жойлаштириб) ўз вақтида етиб келишлари талаб этилади.

Ўтказиш жойи: Тошкент давлат транспорт университети, Бош бино, Ректорат, Видеомажлислар зали.

https://goo.gl/maps/EeAxYS3oY7vHL7wm8

📞call center:
☎️ +998712990234
☎️ +998712990243
☎️ +998712990274
☎️ +998712990499

Тошкент давлат транспорт университети
Қабул комиссияси