Халқаро банк грантлари асосида “Фазасезгирли ўзгарувчан токли тармоқланган рельс занжирлари” ўқув тренажерли лаборатория хонаси ташкил этилди.

“Темир йўл транспортида автоматика, телемеханика ва телекоммуникация технологиялари” кафедрасида Халқаро банк грантлари асосида “Фазасезгирли ўзгарувчан токли тармоқланган рельс занжирлари” ўқув тренажерли лаборатория хонаси ташкил этилди.
Ўқув тренажеридан йўналиш бўйича таълим олаётган талабалар қуйидаги мақсадларда фойдаланиши мумкин:
1. Темйир йўл транспортида махсус ўлчовлар ва ташхис;
2. Поездлар ҳаракатини бошқариш тизимлари;
3. Стрелка ва сигналларни телебошқариш;
фанлари доирасида ўқув лабораторияларини бажариш ва бундан ташқари 2 курс талабаларини ёзги ўқув-монтаж амалиётини мувафақиятли ташкил этиш, шу жумладан рельс занжирларида юзага келувчи 20 дан ортиқ хатоликларни аниқлаш, тузатиш уларни фан бўйича олган назарий билимларини мустахкамлашда амалий аҳамиятга эга.
Ўқув тренажерини ўрнатиш, монтаж ишларини амалга оширишда кафедра ўқитувчилари фаол иштирок этишди, жумладан кафедра ассистентлари:
1. Рахмонов Б.Б.
2. Жуманов Х.Х.
3. Мухиддинов О.О.
ларга кафедра ва факультет раҳбарияти миннатдорчилик билдиради!